БМТ штаб-квартирасида Ўзбекистоннинг можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграциялаш тажрибаси кўриб чиқилди. «Давлатлар Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда реабилитация ва реинтеграция стратегияларини ишлаб чиқиши долзарб масала», — деди БМТ Аксилтеррор қўмитаси раҳбари Владимир Воронков.
UNICEF`нинг Ўзбекистондаги собиқ раҳбари Мунир Мамедзадега кўра, 200 га яқин ўзбекистонлик бола ва аёллар ҳамон Сурия лагерларида ва ватанига қайтишларини кутмоқда. У ўтган «Меҳр» операциялари доирасида қайтарилганларнинг реинтеграция жараёни учун ижтимоий соҳа ходимлари ўрни муҳимлигини таъкидлади.
БМТ, Евроиттифоқ ва АҚШ Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига можароли ҳудудлардан қайтарилган аёллар ва болаларни жамиятга қайта интеграциялашувига кўмаклашиш учун техник ва молиявий ресурсларни тақдим этади.
«Меҳр-5» операцияси доирасида 93 нафар ўзбекистонлик — 24 нафар аёл ва 69 нафар болалар Суриядан Тошкентга олиб келинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг